Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKmaTLaR HaZinaSi }

Omadim chopmadi

Qo'shdi:Saidaliyeva ... (21.07.2020 / 14:27)
Reyting:rating 2079 article (2)
Oqilgan:43
Fikrlar:0
«ОМАДИМ чопмади» деб хархаша қилманг. Балки, «Аллоҳ менга ХАЙРЛИСИНИ насиб қилсин», деб айтинг. «Мен ОМАДСИЗман» деб айтманг. Балки, «мен ТАВАККАЛ қилдим, Аллоҳнинг етказганига ҳамдлар бўлсин» деб айтинг. «Менинг ҳеч вақойим йўқ» деманг. Балки, «эй Аллоҳ, Ўзинг мен билмаган ХАЙРЛИКЛАРни мен учун захира қилиб қўй» деб айтинг. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Ўзи бехисоб ризқларидан насиб этсин. «Мен ҳеч кимман, ҳеч қаерга сиғмаяпман» деб айтманг. Балки, сиз ҳам мен каби, бошқалар каби одамсиз. АЛЛОҲнинг ери кенг. Шундай экан, раҳмати ила ҳамма нарсани кенг қилиб яратган Роббингизга илтижо қилиб, раҳматига олишини сўраб дуо қилинг. Фақат ўкинманг, табассум қилинг. Ҳар бир босган қадамингизда Аллоҳдан мадад сўранг. Ишингизнинг (моҳияти) натижасига кўра, Аллоҳ таоло сизга ерни тақсимлаб берди. Бундан кейин энди «мен омадсизман» деманг. Балки, «мен ИЙМОНИМ билан ОМАДЛИман, мен РОББИМни рози қилиш мақсадида ОМАДЛИман» деб айтинг. ПАЙҒАМБАРИМга бўлган муҳаббатим учун ҳам ОМАДЛИман. Мен ОМАДЛИман, чунки МУСУЛМОНман. Шунинг ўзи менга КИФОЯ. Бугунги ҳикмат Агар бирор кун ўзинг истаган нарсани қўлга кирита олмасанг, омадсизлигимдан деб айтма! Балки, Аллоҳ менга ундан афзалини истаган, деб айт.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 2 | 0 | 43
A'zo bo'lish