Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { FoYDaLi maSLaxaTLaR }

УҒЛИМ

Qo'shdi:Nil Cafree (16.12.2019 / 19:14)
Reyting:rating 1992 article (3)
Oqilgan:180
Fikrlar:2
Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
-Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан?
-Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у.
Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди.

-Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди.
-Буни биламан.
-Унда нега қора рангга бўядинг?
У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди:
-Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку ?
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишмдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:

— Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
-Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку, «Сен худди мендай бўлишинг керак» деб.
Шунга… Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар
эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди:
-Отангга ўхшама, ўғлим…
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 9 | 3 | 77
A'zo bo'lish