Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { RiVoYaTLar SeTuZ.Ru Ma'MuRiYaTi }
1 2 3 >>

Bir Muhhabbat qissasi

Qo'shdi:MEH MET (14.12.2019 / 21:21)
Reyting:rating 1991 article (2)
Oqilgan:308
Fikrlar:2
XAKIMOV:
П А Й Ғ А М Б А Р О Ш И Ғ И -- Ҳ А С А Н

(Туркчадан таржима)

Профессор доктор Атҳам Жамил ўғли, ибратли бир ҳаётий воқеани шундай ҳикоя қилади. Уни сизга ҳавола қилмоқчиман. Биз яшаётган ҳаёт билан солиштирсак, айтадиган бир сўз тополмасак керак.
Хуллас, ўн икки ёшида ҳаёт билан видолашган Пайғамбар ошиғи бўлган Ҳасаннинг жуда таъсирли ҳикояси бу.
Ё йигирма беш йил бўлди ёки ўттиз йилга яқин. Ўттиз йилларча бўлди чамамда. Бўлиб ўтган воқеа хотираси...

Ҳасаннинг ёши ўн бир-ўн иккиларда. Ҳали балоғат ёшига етмаган. Ўша вақтларда «Рисолат» филми машҳур бўлган эди. У филмнинг аввал инглизчасини тамоша қилган эдик. Кейинроқ туркчасини ҳам уч марта кўрдик. Арабчасини ҳам икки марта тамоша қилдик. Инсонни ажиб ҳолга туширадиган филм эди. Ҳазрати Ҳамзани англатар эди филм. Воқеалар Ҳазрати Ҳамзанинг атрофида содир бўлар, уни марказга олиб, ҳазрати Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳаётини тақдим этишга ҳаракат қилинар эди.

Мана шу филм чиққан вақтларда Ҳасаннинг отаси менга айтиб берган эди:

Ўн икки ёшларида Ҳасаним вафот этди. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳаёти ҳақидаги филмни бир видеомагнитофонга қўйдик. Видеони оиламиз билан тамоша қилдик. Филм уч соатча давом этарди. Жуда таъсирландик. Пайғамбаримизнинг ҳаёти оиламизнинг ҳар бир аъзосига ўз таъсирини кўрсатди.

Ҳазрати Ҳамзанинг Ваҳший тарафидан ўлдирилиши...
Мана ўша жанг.
Уҳуд....
Пайғамбаримизнинг чеккан азоблари ва бошқа саҳналар...

Шу кундан бошлаб ўғлим Ҳасан ҳар куни мактабдан келиб шу видеони қўйиб тамоша қиладиган бўлди. Шанба ва якшанба кунлари эса, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам тамоша қилар эди.
- Ўғлим, бу кинодан зерикмадингми?
- Ота, Пайғамбаримизни жуда севдим мен...
- Қандай қилиб?
- Пайғамбар севгиси, отажон. Пайғамбаримизни жуда яхши кўриб қолдим...

Шундай қилиб, уйимизда ҳар куни шу кино...
Бир куни ўғлим намоз ўқий бошлади.
Онасининг у вақтларда бошида рўмоли йўқ эди.
- «Онажоним, рўмолингизни ўраб сиз ҳам намоз ўқинг».
Онасига доим шундай дерди Ҳасан...

Ҳасаннинг ҳолати бутунлай ўзгарди. Қуръон ўқишни ўргана бошлади. «Алам таро..»дан пастини ёдлаб олди. Бизга ҳам ўргатгиси келарди. Ҳар куни севган киносини тамоша қилишни канда қилмасди. «Пайғамбаримизни севдим», деб такрорларди.

Бир куни қарасак, усти боши чангга беланган. Кийимлари йиртилган. Ҳасан ким биландир ёқалашган эди.
- Ҳасан ўғлим, сенга нима бўлди?
- Ота, синфимизда бир ўртоғимиз бор. Пайғамбаримизни сўкди. Сўкканига чидаб туролмадим. Уни урдим. У ҳам урди. Мен ҳам урдим.
- Сўкса сенга нима?
- Пайғамбаримизни сўкишларига чидаб туролмайман, ота. Ҳам урдим, ҳам калтак едим.
Эртаси куни, хизматчим келди.
- Ҳасаннинг ўқитувчиси сизни чақиряпти, - деди.
Аёлим билан бирга мактабга бордик.
- Ҳасан тўполон қиляпти. Ўртоқлари билан кўп уришяпти. Болангизни назорат қилинг.
Ўқитувчиси ёшгина бир аёл. Бир нарсалар тушунтира олмадик. Албатта у ўғлимнинг феълидан норози эди.
- Ўғлингизга ҳушёрроқ бўлинг. Янада каттароқ ишкал чиқармасин.
Шуларни англатди ўқитувчи. Биз жуда ҳафа бўлиб уйга қайтдик. Ҳасаннинг қулоғини бураб, жазосини беришга мажбур бўлдим.
- Ҳасан, бундан кейин ҳеч ким билан ғавғо чиқариб юрма, тушундингми? Ўқитувчинг бизни тергади. Биз сен туфайли гап эшитдик. Яхшими шу?
- Аммо, ота! Пайғамбаримизни ҳақорат қилиняпти, ахир. Мен бунга чидаб туролмайман. Нима қилай? - деб йиғлай бошлади Ҳасан.
- Яна шундай қилсанг, мендан калтак ейсан!...

Ҳасан намозида бардавом эди. «Ота, онажоним, сиз ҳам намоз ўқинг», деб доим такрорлар эди.

Яна бир куни мактабдан бурни қонаган, боши ёрилган ҳолда келди. Кийимлари тупроққа қоришган. Ҳасан яна калтак еган эди...
- Ўғлим, яна нима бўлди?
- Ота, ўртоқларимдан бири Аллоҳни ҳақорат қилди. Чидолмадим. Уни урдим. У ҳам жавоб қайтарди.
- Ўғлим, қачонгача сени деб ўқитувчингдан гап эшитамиз, ахир! У томонга юрдим. У эса қочиб кетди. Етиб олсам, яхшигина мендан калтак ерди... Етолмадим...
Икки кун тоғасиникида қолди. Мен ҳам ўзимга келганимдан кейин тоғаси уни олиб келди.
- Уни урма, деди.
- Энди яна бир марта шундай бўлса, ураман, дедим.
- Ота! Аввалгиси пайғамбаримизни сўккан эди. У бошқа масала эди. Энди буниси Аллоҳни ҳақорат қиляпти. Мен бунга чидаб туролмайман! Яна шундай қилса, яна ураман, тепаман уни.
- Яна шундай қилсанг, мен ўзим сени таъзирингни бераман!

Ҳасан шу гапимдан сўнг, мактабга тинч бориб-келиб юрди. Орадан ўн беш кунлар ўтди. Бир куни Ҳасан грипга ўхшаш ҳолатга тушиб, ҳасталаниб қолди. Докторга олиб бордик.
Грипга қарши дори берди. Ичдик. Аммо дори таъсир этмасди. Ҳасан кундан-кун ҳолдан тойди. Озиб кетди. Ҳасталиги кун сайин кучаяр эди. Тамоман қувватсизланиб қолди. Дориларни берганимиз сари унинг таъсири сезилмас эди.
Яна докторга олиб бордик.
- Қон олайлик. Қонини текшириб кўрамиз, деди доктор.
Қон таҳлилини олди.
Эртаси куни жавобини олгани бордик. Доктор:
- Шубҳали бир нарса бор. Яна бошқатдан нозикроқ таҳлил қилиб кўришимиз лозим, -деди.
«Нозик таҳлил» учун яна қон олдилар...

Таҳлил жавобини олиш учун борар эканмиз, минг турли ҳаёллар бор эди бизда.

- Ўғлингиз оққон ҳасталигига чалинган. Даволашдан ожизмиз....

Бу сўз юрагимизга ўқдек тегди. Оҳ, Ҳасаним... у энди 11 ёшда. Тўртинчи синфда...

Ҳасан кимётерапия ола бошлади. Билмадим нима бўлади...
Даво излаб у ёқ бу ёққа югурар эканмиз, Ҳасаннинг аҳволи оғирлашиб, тўшакка ётиб қолди. Ўртоқлари уни кўргани келардилар. Ўқитувчиси ҳам зиёратга келди.
- Ҳасан қалайсан? Тузукмисан?
Ҳасан бошини аранг қимирлатар эди.

Ҳасан кетаётган эди. Э воҳ, ўғлимиз кўзимиз ўнгида гўё эриётган эди. Овқат деярли еёлмасди. Озгандан озиб кетди. Касаллик енгиб борар эди уни. Ўғлимнинг сочлари тўкила бошлади.

Ҳасан Қуръон ўқир эди. Онасига ҳам Қуръондан бир нарсалар ўргатар эди.
- Она, тасаттурга киринг. Она, бошингизга рўмол ўранг. Аллоҳ очиқ аёлларга ғазаб билан қарайди. Намозингизни ўқинг. Отажон! Сиз ҳам намоз ўқинг!..

Бола ҳаста! Унга қарши келолмадик. Хотиним билан бирга намоз ўқий бошладик. Боланинг кўнгли ўксимасин, дея...

Ҳасан ўзи овқатлана олмай қолди. Унга амаллаб овқатини едирардик. Чўпдек озиб кетди. Кундан-кун сўлиб борар эди, Ҳасан. Шу ҳолида дуолар қилар эди. Пайғамбаримизга давомли салавотлар айтар эди.
- Пайғамбаримизни севинг. Аллоҳни севинг. Қуръонни севинг. Намозингизни ўқинг, дерди. Охират бор...
Шу каби сўзларни тинмай такрорлар эди.

Саҳарда чироғи ёнар эди. У бамдод намозини ўқир эди. Биз калитнинг тешигидан уни кузатар эдик. Намоздан сўнг аста бориб деразани очар эди. Қўлини қоронғуликка йўналтириб бир нарсалар айтар эди.
Аммо, биз нима деяётганини эшитмас эдик. Гўё у ким биландир гаплашаётгандек эди. Бу ҳол ҳар куни давом этар эди. Биз кўп ажабландик. Чўжуқ кетишини сезяпти. Буни кўтара олмай, ақлини йўқотдимикин, деган ўйга бордик. Ҳар куни шу аҳвол эди. Бир куни намозидан сўнг деразани очиб бир нарсалар деяётган онида эшикни очиб ичкарига кирдик.
- Ҳасан, нима қиляпсан?
- Ҳеч нима...
- Ўғлим! Ҳар куни тонгда сени шу тешикдан кузатамиз. Намоздан кейин деразани очасан. Қоронғуликка қўлингни чўзиб
Yuklash txt | fb2
1 2 3 >>
Onlayn: 5 | 1 | 66
A'zo bo'lish