Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKoYaLaR }

Калимаи Шаҳодат

Qo'shdi:.. .. (08.12.2019 / 10:42)
Reyting:rating 1990 article (2)
Oqilgan:221
Fikrlar:0
АЛКАШ ҚИСМАТИ

Носир алкаш деса бутун қишлоқ танирди, доим ичиб маст бўлиб, кўчада ҳам ётиб қолаверадиган Носир алкашга ҳеч кимни сўзи ҳам, маслаҳати ҳам кор қилмасди. Бир куни Носир алкаш йўлда гандираклаб келаётганида масжид имоми уни тўхтатди:
- Носиржон, уялмайсанми шундай юришга? Худодан қўрққин, дўзах азобидан қўрққин - деди.
- Эй қори ака, мени бўлганим шу, мен билан ишингиз бўлмасин.
- Ҳеч бўлмаса болаларингни ўйласангчи!
- Болаларимними? Мен ичсам уларни Худо ризқсиз қўядими?
- Худо ҳеч кимни ризқ-насибасиз қўймайди, лекин уларни келажагини уйлагин. 4-5 йилда қуда-андали бўласиз.
- Сизга нима?
- Борингей, сизни Худо кечирсин.
Имом домла ачиниб йўлида давом этди. Кечқурун тушида Носир алкаш имомни ёнида жаннатда юрган эмиш. Имом тонгда турибоқ бу тушни таъбирини билиш учун Носир алкашни уйига борди. Дарвоза очиқ экан Носир алкаш кенжасини ўйнатиб ўтирарди. Имом бироз кутиб турдида аста Носир алкашни олдига бориб “салом” берди. Носир алкаш “алик” олиб дастурхонга таклиф қилди. Имом кўрган тушини сабабини тушунтириб беришини сўради. Носир кулимсираб:
- Умримда бир марта бўлса ҳам намоз ўқимаганман, қанақасига сиз билан жаннатда бирга юраман домла, устимдан куляпсизми?
- Йўқ Носиржон яхшилаб эсланг, бирор сабаби бўлиши керак.
- Билмадим, биласиз биз тенгилар Шўро тузими пайтида армияга борганмиз. Мен ҳам Афғонда хизмат қилганман, эслашни ҳам хоҳламайман. Ўшанда 300 та ҳарбийдан 6 киши тирик қайтганмиз. Бир рус йигити бўларди, Саша деб чақирардик. Бир куни полкка қайтганимизда менга:
- Сен мусулмонсан, менга ҳам динингни ўргат - деди. Мен унга аввало Худога ишониши ва шаҳодат келтириши кераклигини, ислом динини қабул қилса, бу диндан чиқса катта ва оғир гунох бўлишини тушунтирдим, у ўжарлик қилиб, ўргат деб туриб олди. Аввал қандай тахорат қилиш кераклигини, кейин “Шаходат” келтириш шартлигини айдим. Унга “Калимаи Шаходат”ни ўргатдим. У бир кунда ёдлаб олди, мусулмон динини қабул қилди. Кейин 4 ойдан сўнг урушда, ҳалок бўлди.
Мен уйимга қайтдим, лекин ўша пайтларда дадиллик учун овқатимизга оз миқдорда наша қўшиб беришаркан, буни кейин билдим. Домла ичмасам ўша кунлар ёдимга тушаверади, инграб ўлаётган одамларни чинқириғи қулоқларимда жаранглайверади. Ичсам буларни бироз унутаман. Мен ҳам ичиб юришни хоҳламайман, лекин унутиш учун ичаман. Қанийди ўша лаънати урушга бормаганимда эди деб йиғларди.
Имом Носир алкашни елкасига қўлини қўйиб:
- Ука сиз ростдан ҳам жаннати одамсиз, пайғамбаримиз Муҳаммад С А В айтганлар:

"Кимки бирор одамга Калимаи Шаходатни ўргатса ва ўша одам динга эътиқод қилса, ўргатган одам жаннатийдир" - деганлар деди.

Йиллар ўтиб Носир алкаш аста секин ичкиликни ташлади.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 4 | 3 | 70
A'zo bo'lish