Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | Ota Ona

Onajonim uygʻonaqoling

Qo'shdi:!!!! Binafsha !!!! (13.08.2019 / 07:58)
Reyting:rating 1957 article (0)
Oqilgan:17
Fikrlar:0
Ассалому алайкум онам,
Боғларимда райхоним лолам,
Яхши дам ол дердингиз болам,
Онажоним уйғонақолинг.

Бошларимдан силардиз кунда,
Бугун эртак айтмадиз тунда,
Мана турдим эрталаб тонгда,
Онажоним уйғонақолинг.

Туринг она тонг ҳам отибди,
Укаларим ҳамон ётибди,
Қўлларингиз совуқ қотибди.
Онажоним уйғонақолинг.

Нега бунча ухладиз узоқ,
Юзларингиз нурлардай оппоқ,
Либосингиз қорлардан ҳам оқ,
Онажоним уйғонақолинг.

Уйимизга келди мехмонлар,
Чой, нонлар йўқ, қуп қуруқ хонлар,
Йиғлашябди нега холамлар?
Онажоним уйғонақолинг.

Кўзингиз нам йиғладингизми?
Қалбингизни тигладингизми?
Кўп иш қилиб чарчадингизми?
Онажоним уйғонақолинг.

Кўп ётдингиз оғриб қоласиз,
Мана дориз қўлга соласиз,
Сув берайми ичиб оласиз,
Онажоним уйғонақолинг.

Нега жимсиз кимдан хафасиз?
Ўпиб кучсам лом лум демайсиз,
Гапирсам ҳам жавоб бермайсиз,
Онажоним уйғонақолинг.

Дадам йиғлар уйнинг четида,
Кўз ёшлари турар бетида,
Артай десам унамадида,
Онажоним уйғонақолинг.

Меҳрингизни менга кўчиринг,
Ранжитсам гар қалбдан ўчиринг,
Хафа килсам мени кечирнг,
Онажоним уйғонақолинг.

Майли онам туринг демайман,
Сизни кучиб мен ҳам ухлайман,
Мен ҳеч кимга сизни бермайман,
Онажоним уйғонақолинг.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 5 | 1 | 38
A'zo bo'lish