Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKoYaLaR }

Ajoib Xursanchilik

Qo'shdi:MEH MET (12.08.2019 / 20:11)
Reyting:rating 1956 article (3)
Oqilgan:30
Fikrlar:2
Уйнинг бурчагига хотиржам жойлашиб олган аёл эгизак фарзандларига Қуръондан дарс берарди. Хонага эр оҳиста кириб келди ва узоқдан хотинини кузата бошлади. Олима аёл болаларига тажвид қоидаларини қунт билан тушунтирарди. Аллоҳ Каломини ўргатишга берилиб кетганидан аёл эрининг кузатиб турганини ҳам сезмади. Бугун "Ихлос" сурасини урганамиз . Муаллима ихлос билан ўргатарди: – Баьзилар "Ихлос" сурасининг бир жойида кўпинча хато қилишади: "ку-фу-ван" сўзини хато қилиб, "куф-ван" деб ўқишади. Яъни, "ф" ҳарфининг заммасини ташлаб, ўрнига сукун қўйишади. Бу эса қироат илмида жиддий хато ҳисобланади. Эътибор бериб туринг, ҳаракатларни аниқ-аниқ қилиб ўқиб бераман: "Ку-фу-ван аҳад!" Ҳаммасини кузатиб турган эр ўзида йўқ хурсанд эди. Машаққатли бўйдоқчилик пайтида бундай олима рафиқа учун жонини ҳам берар эди-да , шунинг учун айолига туйдан сунг узи хам анча ургатди . Илм йўлидаги машаққатлардан она сути оғзига келган даврлари ҳам бўлган эди. Эҳҳ.. у кунлар... Ишқилиб, Аллоҳ қабул қилган бўлсин-да, деган хаёлларга чўмди эр шўрлик. Илмли, солиҳа аёлни яхши кўрса нима қилсин!? Бошқа чораси ҳам йўқ эди-да. Ахир бу муҳаббат Аллоҳдан-ку, бу – Роббимнинг неъмати-ку!
Эрининг бахтга йўғирилган бундай ҳис-туйғуларидан хабари йўқ аёл дарс беришда давом этарди:
– "Якун-лаҳуу" сўзини "якул-лаҳуу" қилиб ўқиймиз. Яъни, "н" ҳарфини "л" ҳарфига киргизиб, ўқилади. Бу қоиданинг номини тажвид илмида "ғуннасиз идғом комил" дейилади. Эътибор билан эшитинг, ҳарфларни аниқ-аниқ қилиб яна бир бор ўқиб бераман: "Ва лам якул-лаҳуу ку-фу-ван аҳад!" Эр хонага қандай оҳисталик билан кирган бўлса, шундай сокинлик билан чиқиб кетди. Кўкси хурсандчилик ва йиғига тўлган эр фақат ўзи эшитадиган даражада пичирлар эди: "Ғуннасиз идғомингдан ўргилай. Илоҳим, умринг узоқ бўлсин!.."...
┄┅┅✿
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 4 | 0 | 41
A'zo bo'lish