Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKmaTLaR HaZinaSi }

Dostlar

Qo'shdi:MEX MET (08.07.2019 / 23:48)
Reyting:rating 1915 article (1)
Oqilgan:80
Fikrlar:0
ДЎСТЛАР

Имом Воқидий ривоят қилади: Менинг яқин иккита дўстим бор эди. Улардан бири Ҳошимийлардан эди. Ҳайит байрами арафаси эди. Менинг молиявий аҳволим чатоқ эди.
Турмуш ўртоғим менга:
«Хўжайин, сиз билан мен бу қашшоқлигимизга чидашимиз мумкин, лекин фарзадларимизнинг ҳам бундай қашшоқликда ўсишаётгани юрак бағримни эзади. Байрамда қўшниларимизнинг фарзандлари янги кийимлар кийишади. Бизнинг фарзандларимизда эса, неча йиллик йиртиқ ямоқ кийимдан бошқа нарса йўқ. Агар сиз уларга бирорта янги кийимни олиб берганинггизда, фарзандларимизнинг анча кўнглини кўтарган бўлардингиз», деди.

Мен Ҳошимий дўстимдан қарз сўраб нома ёздим. У зудлик билан менга муҳрланган ҳамёнда минг дирҳам жўнатди. Мен энди хурсанд бўлиб ўтиргандим, бошқа бир дўстимдан хат келди. Хатда у худди мен каби оғир ҳолатда эканлиги, қўлимдан елса моддий ёрдам беришим сўралган эди. Мен ҳалиги ҳамённи шундоққина дўстимга жўнатиб юбордим ва ўзим масжидга отландим. Ўша кеча уйга қайта олмадим чунки, аёлимни юзига қарашга уялдим. Эртасига уйга қайтдим. Буни қарангки, аёлим мени очиқ чеҳра билан кутиб олди, койимади ҳам.

Бироз вақтдан сўнг, Ҳошимийлардан бўлган дўстим уйимизга кириб келди. Қўлида ўша менга жўнатган муҳрланган ҳамён турарди. У мендан "Ҳамённи сенга жўнатганимдан сўнг нима бўлди?", деб сўради.
Мен унга бўлган воқеани айтиб бердим. Кейин у менга:
«Сендан нома келгач, бор пулимни ҳамёнга солиб, муҳрлаб сенга жўнатдим. Ёнимда пулим қолмагач, мен ҳам ёрдам сўраб дўстимизга хат ёздим. У менга сенга жўнатган ҳамёнимни қандай юборган бўлсам, шундайлигича келтириб берди», деди.

Кейин биз учаламиз ўша минг дирҳамни тенг бўлиб олдик.

Бу воқеа овоза бўлиб, халифа Маъмунгача етиб борибди. У етти минг дирҳам жўнатиб: икки минг дирҳамдан учала дўстга ва минг дирҳам алоҳида қаноатли аёлга беришни буюрибди.

♻️
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 12 | 1 | 45
A'zo bo'lish