Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKoYaLaR }

Xikoya

Qo'shdi:Yodgor )))) (22.05.2019 / 08:14)
Reyting:rating 1905 article (3)
Oqilgan:97
Fikrlar:0
​​Буёғига бир нарса дейишга ҳолим қолмади.
-Майли, мен борай, тезроқ соғайиб кетинг...
-Тўғри гап туққанингга ёқмайди. Мана санам аразладинг.
-Аразламадим. Ишларим бор эди. Майли яхши ўтиринг опажон, яна келаман.
Дим хонадан чиқдим. Тоза ҳаво...
Тоза ҳаво қандай яхшисан! Айниқса зах хонадаги қурум босган кўнгилдан чиққан гапларни эшитганингдан кейин, тинглашдан қутилганингдан кейин, тоза ҳавонинг қадрига етмай бўлармиди...
Ташқари чиқиб, кетаётгандим. Катта жияним машинасига чақирди,
-Хола,юринг, олиб кетаман.
-Йўқ, раҳмат. Автобусда кетаман.
Жияним зўрдан машинага ўтқизди,
-Хола, гапим бор.
Машинасига ўтирдим, йўлга тушдик,
-Опангизнинг гапларидан бир шингил эшитдизми?
-Сизлар бир уйда яшаб кирмасмишсизлар. Нега бундай қиласизлар?Онангниям боғлаб қўймаган-ку. Эрта бир кун қарисанглар, онангнинг куни бошларизга тушишидан қўрқмайсизларми?
-Онам юришдан қолиб, ҳаммани қарғайдиган бўлдилар, ҳамманинг дилини оғритадилар. Ҳаммадан норози, ҳатто Худониям қарғайдилар, шукур қилишни билмайдилар. Худойим онамга жазо беришда адашибдилар. Тилларини олиши керак эди....
Мен нима дейишни билмасдим..
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 3 | 3 | 36
A'zo bo'lish