Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | Hayotiy!

iymonni ulashdim

Qo'shdi:!!!!!!Binafsha !!!!!! (14.05.2019 / 05:02)
Reyting:rating 1901 article (0)
Oqilgan:11
Fikrlar:0
ТИЛАК!!!

Англадим оддий бир ҳақиқатни мен
Шу оддий ҳақиқат остида ўсдим.
Не десангиз денг садоқатни чин,
Иймонни илиндим сизга, эй дўстим!

Оила муқаддас даргоҳ ҳар маҳал,
Ҳар қандай ҳолатда сизга бор даҳлим!
Дунё таомини тутишдан аввал
Иймонни илиндим сизга, эй аҳлим!

Қалбим аламзада фитна дунёдан
Одамлар бир-бирин қутлаган замон.
Лаззатлироқ бўлмиш ширин ҳалводан
Иймонни илиндим сизга отажон!

Сарҳил либослардан тоғликлар ясаб
Сингиллик меҳрини кўз-кўз этмиш жон.
Тақво-ю, ҳаёдан дастурхон тусаб,
Иймонни илиндим сизга акажон

Укалик меҳрини намойиш этган
Жонлар бошларини тутмиш ҳар қачон.
Мен эса ҳамманинг ёдидан кетган
Иймонни илиндим сизга опажон!


Онамнинг синглиси - қалбим сурати,
Турфа либосларнинг ўрнига бу он
Муҳтарам волидам иси ҳурмати
Иймонни илиндим сизга холажон.

Искандар мисоли кимдир дунёни
Пойига тўлдирмиш жаннатим дебон,
Мен оддий фарзандман, эслаб
Худони Иймонни илиндим сизга отажон.

Барча яқинларимсизлар, тушунинг
Сизга бу дунёда келар тилингим,
Абадий дунёнинг саодати деб
Бошқа ҳеч нарсани йўқдир илингим...

Балки бу сиз учун катта совғамас,
Балки кулгингизга сабабдир туҳфам?!
Аммо шуни билинг, иймонсиз олам
Ҳеч қачон очилмас, абадий қафас.

Унда на ҳаво бор, ва на бир тешик
Гўзалликдан баҳра олмоқчиларга,
Тарози шу қадар ишларки аниқ
Гуноҳин ўзгага солмоқчиларга.

Қийноқлар тинмасдан, қалблар безовта
Таналар бир эриб, қайта тиклангай.
Дунёнинг жамики чиройи соҳта,
Алар жаҳаннамда босиб юклангай

Иймонсиз дунёнинг лаззати недир,
Исломсиз ҳаётнинг маъни не асли?
Ушбу саволимга жавоб биттадир
Бу дунё аслида ёлғонлар фасли!

Кейинги ҳаётда имкон берилмас,
Кейинги умрнинг синови йўқдир.
Иймон билан ўлган пушаймон бўлмас,
Унинг бу дунёда армони йўқдир

Шу боис, иймондан илинжим ўзга,
Бошқа бир туҳфам ҳам йўқдир, жонларим!
Сиз мени қанчалар севсангиз шунча
Иймонни улашдим, қадрдонларим!
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 5 | 3 | 34
A'zo bo'lish