Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | Hayotiy!

yigit ko'ngli

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (12.04.2019 / 20:12)
Reyting:rating 1885 article (0)
Oqilgan:54
Fikrlar:0
«ЙИГИТ БОШИ ОМОН БЎЛСИН»

Қай маконда қай томонда,
Тиними йўқ шом азонда,
Не бўлса хам иссиқ жонда,
Йигит боши омон бўлсин.

Доим дейди уйим жойим,
Халол мехнат қилсин доим,
Ризқин улуғ қил худойим,
Йигит боши омон бўлсин.

Боши ғамдан эгилмасин,
Ғурурсиз орсиз бўлмасин,
Йигит хеч қачон синмасин,
Йигит боши омон бўлсин.

Асра тақдир хатосидан,
Сақла шайтон иғвосидан,
Ота она дуосидан,
Йигит боши омон бўлсин.

Насиб эт бир вафоли ёр,
Хамрох бўлсин бахт-у иқбол,
Доим бўлсин тоълейи ёр,
Йигит боши омон бўлсин.

Эй яратган карами кенг,
Сен барчага баробар тенг,
Шу ўтинчим аввало энг,
Йигит боши омон бўлсин.

Абдумуталиб Эргашалиев
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 0 | 1 | 44
A'zo bo'lish