Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKoYaLaR }

tavba qilgan ayol

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (11.04.2019 / 07:59)
Reyting:rating 1884 article (3)
Oqilgan:68
Fikrlar:0
!!!!!! Binafsha !!!!!! [on] 07:58
​​АФСУС ВА НАДОМАТ ЧЕККАН АЁЛ
Х,ИКОЯСИ
(Таьсирли Хикоя Сизларга илиндим ,)


... Мен масжидул ҳарам ичкарисида ибодат қилиб ўтирган эдим... Бир ҚАРИ АЁЛ диққат эътиборимни ўзига жалб этди...
У тинмай намоз ўқир ва тинмай йиғлар ва қўлларини кўтариб йиғлаб нола-ю дуолар қилар эди. У шундай шиддат билан йиғлар эдики, умрим бино бўлиб бундай йиғини ҳали кўрмаганман...
Унинг олдига бориб, ёнига ўтирдим ва салом бериб сўрадим:
~ Эй она, сизга нима бўлди..? Сизни куйиб йиғлашингизга сабаб нима..?
Аёл йиғисини тўхтата олмай жавоб берди:
~ Мен ўзимнинг азобимдан куйиб йиғлаяпман...
~ Қандай қилиб..?
~ Менинг УМР ЙЎЛДОШИМ бор эди...
Биз бир-биримизни ҳудди афсоналардек севар эдик... Аммо Аллоҳ бизга фарзанд ато этмади... Мана шу бизни ҳаётимизни безовта қила бошлади. Унга жуда ҳам қаттиқ ачиндим ва бошқа аёлга уйланиши мумкунлигини айтдим...
Лекин у таклифимни РАД этди...
Мен кунлар, ойлар ва то рози бўлмагунича уни кўп урушдим. Ва ахири уни кўндириб, бир қизга унаштирдим... Тўй бўлди...
... Эрим иккинчи аёлига менга нисбатан кўпроқ майл кўрсатган сари, қалбимда рашк алангаси гурилларди...
Айниқса хомиладор бўлганидан сўнг. Кейин фарзанднинг дунёга келиши. Унга чиройликкина ЎҒИЛ ҳадя этди...
Рашким кун сайин ошар эди. Аёлига яқинлашган сари, ғазабим ва нафратим ҳам ошиб борар эди...
... Бир куни келиб менга янги аёли билан сафар қилмоқчи эканини айтади. Менга эса болани қолдиришмоқчи эди. Мен ҳам ҳеч қандай баҳс-мунозарасиз бунга рози бўлдим. Чунки болага мендан бошқа қарайдиган одам йўқ эди...
Сафарнинг биринчи куни, бола ёнимда ўйнаб ўтирди. Қишнинг совуқ кунлари бўлгани боис, хонани иситиш учун ўтин ёқдим... Бола кўз олдимда ўйнаб ўтирар экан, унга қараган сарим рашк ва нафрат қалбимни гўё ОЛОВ сингари куйдирар эди.
... Шу он болажон ҳам оловга яқинлашиб, ёниб турган чўғни ушлаб олди. Мен ҳам олдига шошиб бордим. Қўлини оловдан чиқариш ўрнига, баттар куйиб кетгунча қўлларини оловга ботириб, қалбимдаги алангани сўндирмоқчи бўлдим...
Аммо барибир уддалай олмадим. Орадан чамамда бир соатча ўтгандан сўнг эрим ва унинг иккинчи аёли автоҳалокатга учраб, ВАФОТ этганликлари тўғрисида хабар келди... Шу захоти ўзимни ёлғиз ҳис этиб, қўли куйиб кетган боладан бошқа ҳеч кимим йўқлигини англаб етганимдан сўнг қилган ишимдан афсус надоматлар чекдим...
... Болани яхши кўриб катта қилдим. У ҳам мени яхши кўрди. Ҳозир у менга масъул бўлган. Мени парваришлайди, талабларимга қарайди. Менга меҳр ва майинлик билан муомала қилади.
Мени «Эй онажон» деб чақиради...
Ҳар сафар мени «ОНАЖОН» деб чақирган сайин, қалбим ғам андуҳдан парча-парча бўлай дейди... Ҳар сафар куйиб кетган қўлларига қарасам, қалбим тилка пора бўлиб кетади. Кейин ўзимни боса олмай, йиғлашга тушаман...
... Билмайман, фарзандимсиз ҳозир холим не кечар эди.
Субҳаналлоҳ...


Кун ҳадиси
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
... " Дўстингизни ЕНГИЛРОҚ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин...
Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилинг, бир кун келиб дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин".
Имом Термизий
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 4 | 2 | 45
A'zo bo'lish