Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { HiKoYaLaR }

ibratli

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (11.04.2019 / 00:11)
Reyting:rating 1883 article (0)
Oqilgan:44
Fikrlar:0
БИР ЙИГИТ ТАВБАСИ

Бир йигит кўчада бегона бир қиз билан гаплашиб турарди. Шунда уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган бир киши насиҳат қилиш учун тўхтади. Қиз уялганидан қочиб кетди. Ҳалиги одам йигитга ўлим, унинг тўсатдан келиши, қиёмат ва унда бўладиган даҳшатлар ҳақида гапирди. Унинг гапларини эшитган йигит ҳўнграб йиғлаб юборди.
Энди бу ёғини ўша кишининг ўзидан эшитинг: “Насиҳатимни тугатиб, йигитнинг телефон рақамини олдим, унга ҳам ўзимнинг рақамимни бердим. Шундан кейин ажралишдик.

Орадан икки хафта ўтгач, эрта тонгда ён дафтарчамни кўздан кечирар эканман, ҳалиги йигитнинг телефон рақамига кўзим тушиб қолди. Дарҳол унга телефон қилдим. Салом-аликдан сўнг ундан:
“Эй фалончи, мени танидингми?” деб сўрадим.
У: “Менинг ҳидоятимга сабаб бўлган бу овозни қандай қилиб танимайин?!” деди.
Мен: “Алҳамдулиллаҳ” деб ҳурсанд бўлдим-да, кейин:
“Аҳволларинг қандай?” деб сўрадим.
“Ўша кунги гапларингиздан кейин аҳволим анча яхши. Жуда бахтиёрман. Намоз ўқияпман, эрта-ю кеч Аллоҳни зикр қиляпман” деб жавоб берди у.
Мен: “Бугун сени зиёрат қилишим керак, асрдан кейин уйингга бораман” дедим.
У: “Жуда яхши, сизни кутаман” деди.

Асрдан кейин уйимизга меҳмонлар келишди. Уларни то кузатгунимча келишилган вақт ҳам ўтиб, хуфтон вақти бўлди. Лекин мен унга: “Бугун сени зиёрат қилишим керак” деб айтганман. Шунинг учун ўйланиб ўтирмай йўлга тушдим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдим. Ёши каттароқ киши чиқди.
“Фалончи борми?” дедим.
“Кимни сўраяпсиз?” деди.
Мен йигитни сўраётганимни айтдим.
У киши ҳайрон бўлиб: “Ким?!” деди.
Мен яна йигитни сўраётганимни айтдим. Шунда у маҳзун оҳангда:
“Афсус, боягина уни дафн этдик” деди.

Мен қулоқларимга ишонмай: “Бўлиши мумкин эмас. Ахир бугун эрталаб у билан телефонда гаплашган эдик-ку!” деб юбордим.
“Ҳа, тўғри. Пешинни ўқиди. Кейин “Аср намозига уйғотинглар” дея уйқуга кетди. Аср вақти бўлгач, уни уйғотиш учун олдига келдим. Чақирсам, индамади. Кейин билсам аллақачон жони узилиб бўлган экан” деди уй эгаси.
Мен жуда эзилиб йиғладим. Бояги одам унинг отаси экан. У мендан “Сиз кимсиз?” деб сўради.
“Ўғлингиз билан икки хафта олдин танишган эдик” дедим. Шунда отаси йиғлаб:
“Ие, ўғлимга ўша гапларни айтган одам сизмисиз? Келинг, бошингиздан бир ўпай. Ўғлимни дўзахдан қутқарган ўша бошингиздан бир ўпай” деди-да, бошимдан ўпди”...
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 0 | 1 | 44
A'zo bo'lish