Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | Ota Ona

Тур Онажон, жон Она.!!!

Qo'shdi:Farishtaginam (03.10.2016 / 07:35)
Reyting:rating 929 article (0)
Oqilgan:622
Fikrlar:Fikr bildiraolmaysiz
Нега ухлаб қолдинг жим?
Ҳали қуёш ботган йўқ.
Туp моможон осмонга,
Юлдузчалар отган йўқ.
Тур Онажон, жон Онам.!
Чўзилиб тош қотмасдинг.!
Қанча хориб, чарчама,
Мен ухламай ётмасдинг.
Тўшакчамдан бир қарич,
Тушсам, тортиб қўярдинг.
Йиғлар бўлсам, кўзларим
Артиб, ўпиб қўярдинг.
Тур Онажон, жон Она.!!!
Иштончам хўл, қорним оч.
Кимдир тутган ширмой нон,
Сенга берай, кўзинг оч.!
Қўлларингни уқалаб,
Кўзларимга сураман.
Сал қимирла, бошингга,
Ёстиқ бўлиб тураман.
Тур Онажон.! Ҳеч гўдак
Мустар бўлиб кутмасин.!
Уйғонмасанг, дунёни Қиёматлар ютмасин.!
Кимдир туртиб, ким боя
Тепиб ўтди, билмадинг.
Айбимиз не? БировгаҲеч ёмонлик қилмовдинг...
Жилмаярдинг чиройли,
Тургин Она, кулиб тур.!
Югуртирмай майлига,
Қимирлаб тур, юриб тур.!
қ сут берган кўкрагинг,
Музламасди бунчалик.
Эсламадинг эмсам ҳам,
Унутдингми, шунчалик?!
Тургин Она, тур Она.!
Билакчамга куч бўлгин.!
Меҳринг дариғ тутмагин,
Юракчамга куч бўлгин.!
Уйғон Она.! Майлига,
Уришиб тур, уриб тур.!
Эртак айтма, шеър айтма,
Қўшиқ айтма, кулиб тур.!
"Болажоним", дер эдинг,
Катта бўлай, кўр Она.!
Ширинсўзим, ҳаммадан,
Фақат ўзинг зўр Она.!…
Афсус.! Анча нарсага,
Ақлим етиб турибди...
Уйғонмасанг, қай қисмат,
Мени кутиб турибди?
"Ҳазиллашдим" десангчи,
Лол қолдириб оламни.--
Бермайман.!~де, ҳеч кимга
Эркатойим, боламни...
Тур Онажон.!Тур Она.!
Осмон катта, ер катта,
Ҳаммага жой бор, Она.!
Тоғлар сиққан, ой сиққан,
Дунёсида қол, Она.!!!
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 3 | 0 | 53
A'zo bo'lish