Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | Yurak

Sabr

Qo'shdi:Nik Yoʻq (23.07.2019 / 01:33)
Reyting:rating 1931 article (0)
Oqilgan:112
Fikrlar:0
●Кимдир сени ночор деб билса
●Хандон отиб устингдан кулса
●Тинч кунингни ғалвали қилса.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА КАЙТАДИ ИШОН

●Тухмат тошлар отса яна ким
●Сиринг билиб сотса яна ким,
●дилга оғир ботса тўхта жим.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН.

●Дил берсангда дил қолса куйиб
●У ўзгани танласа суйиб.
●Бир кун қайтса мехрингни тўйиб
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН

●Тузинг тотиб тупуриб кетса
●Бор йўғингни супуриб кетса.
●Тиғ қадалиб суякка етса.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН

●Тан олмаса яхши ишингни
●Килиб юрса ғийбат мишингни
●Синдирса хам уриб тишингни.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН

●Сен бандасан хатолар бисёр.
●Бирда қуёш бирда ёғар қор,
●Дил қанчалар чекса хам озор.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН

●Дунё асли яралган бир кам,
●Ёмон кулар, яхши кўзи нам,
●Улар сенга нима қилса ҳам.
●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН
●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОN
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 5 | 3 | 50
A'zo bo'lish