Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { oiLa Va uNDaGi BaXT }

ibrat

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (26.04.2019 / 15:23)
Reyting:rating 1892 article (1)
Oqilgan:80
Fikrlar:0
АКА СИНГИЛ СУҲБАТИ

АКА:

Жонимнинг бўлаги қоракўз синглим, Мехрибон, камсуқум, ширинсўз синглим, Яқиним, сирдошим, асл дўст синглим, Эшит илтимосим, ҳамда буйруғим: Улғайиб бўйларинг бўйимга етди, Ёшлигинг зўр келди, ўтди-ю кетди. Энди ҳаёлларинг орзу банд этди, Яхши юр, қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!

СИНГИЛ:

Акажон ғоз юринг, хаддим биламан, Бошингизни эгиб нима қиламан, Сўзингиз қулоғимга жон деб иламан Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиканга тегмайман ака!

АКА:

Кўчага камроқ чиқ, бошда рўмолсиз, Пардозни еғиштир бўлмагин орсиз. Иснодга қолдирма юрайин доғсиз, Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!


СИНГИЛ:

Бошимда рўмолим қўймайман ҳечам, Худо берган ҳусним етар шундоғам, Сизнинг орингизман биламан оғам. Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака!

АКА:

Совчилар энг аввал зотим сўрайди, Қандай ҳурматда деб отим сўрайди, Арзимас гап сўз ҳам тўрдай ўрайди. Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин, Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!


СИНГИЛ:

Кўнглингиз тўқ бўлсин уялтирмайман, Гап сўз тегадиган ишлар қилмайман, У қадар беномус, беор бўлмайман, Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака!

АКА:

Гоҳида эшитаман айрим сингиллар, Акани бошини эгар енгиллар, Исноди акага қисилар тиллар. Жон синглим, ёлворай бизни ўйлагин, Билмасдан акангни тиғсиз сўймагин


СИНГИЛ:

Ғамхўрим бу ваъда сўзингиз қонун, Тушундим номусим номус сиз учун, Раҳмат айтасиз ҳам ўзимга бир кун. Тоғ каби виқорни эгмайман ака, Гул ўзим, тиконга тегмайман ака! Эй муслим биродар кўзларингни оч! Ўзинг ҳам бошқалар синглисидан қоч! Яхши амалларинг кўрсатар ривож, Сингиллар оримиз букиб қўйманглар! Кейинги ҳаётни тубдан ўйланглар!
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 2 | 0 | 41
A'zo bo'lish