Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { oiLa Va uNDaGi BaXT }

Ona

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (26.04.2019 / 14:47)
Reyting:rating 1891 article (0)
Oqilgan:208
Fikrlar:0
Оналар…


Қизча ошхонада овқат пишираётган онасининг олдига келиб қўлига бир қоғоз узатди. Онаси қўлларини артиб, қизи узатган қоғозни олиб ўқий бошлади.

“Гулларни суғорганим учун – беш минг сўм, доимо хонамни тоза тутганим учун – минг сўм, дўконга борганим учун – ўн минг сўм, сиз бозордалигингизда укам билан ўйнаб ўтирганим учун – ўн беш минг сўм, ахлатларни ташлаб келганим учун – минг сўм, чораклигим беш бўлгани учун – йигирма беш минг сўм… жами – эллик етти минг сўм”.

Онаси юзида табассум билан қизи ёзган рўйхатни ўқигач, қоғознинг орқа томонини ўгириб ёза бошлади:

“Сени тўққиз ой қорнимда олиб юрганим – текин, кечалари ухламай сени овутганим – текин, қанчалик кир бўлмасин, кийимларингни тозалаганим – текин, мазам бўлмай қолганда ҳам сенга таом тайёрлаганим – текин, касал бўлганингда тўккан кўз ёшларим – текин, жоним қизим, сенга қалбимни, меҳримни, ҳаётимни бағишлаганим – текин…”

Қизалоқ хатни ўқиб, йиғлаб юборди. Онасини қаттиқ қучоқлаб узр сўради.

Унутманг! Биз ҳеч қачон оналаримизнинг ҳаққини адо эта олмаймиз. Уларнинг олдида бутун умр қарздормиз.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 2 | 0 | 41
A'zo bo'lish