Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { oiLa Va uNDaGi BaXT }

silai rahm

Qo'shdi:!!!!!! Binafsha !!!!!! (04.03.2019 / 00:39)
Reyting:rating 1859 article (0)
Oqilgan:69
Fikrlar:0
screenСилаи раҳмнинг ҳақиқий маъноси нима?

Силаи раҳм ҳар байрамда қариндошларингни бир неча дақиқага кўришга боришлигингни англатмайди. Вақтинг кенг бўлиши учун қанийди уларни уйимда топмасам деб умид қиласан. Бу ҳақиқий силаи раҳм эмас!

Силаи раҳм – қариндошларинг билан алоқа қилмоқлигинг, уларни зиёрат қилмоқлигинг, улар билан бирга ўтирмоқлигинг ва уларнинг ҳолларидан доимо хабардор бўлиб туришлигингдир.
Силаи раҳм – қариндошларингни қўлидан тутиб, Аллоҳ таоло томон етакламоқлигингдир. Мана шу Аллоҳ таоло ирода қилган силаи раҳмдир.

Силаи раҳм… олдин алоқа қиласан, очиқ-ойдин алоқа қилмоқлигинг яхшироқ. Сўнг зиёрат қиласан, сўнг уларнинг аҳволларидан хабардор бўласан, сўнг уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берасан. Сўнг уларнинг қўлларидан тутиб, Аллоҳ таоло томон етаклайсан.

Қариндошларинг ва яқинларинг… Уларнинг сендан бошқа кими бор?
Бошқа кишилар… сен ҳам улар учун, сендан бошқа ҳам улар учун борсизлар.
Аммо, қариндошларинг ва яқинларинг, улар учун сендан бошқа ҳеч ким йўқ.

Муҳаммад Ротиб Набулсий
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 2 | 0 | 37
A'zo bo'lish