Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { aDaBiYoT }

Эшикни ҳўкиз мажақлади

Qo'shdi:b m (23.12.2017 / 19:58)
Reyting:rating 1623 article (1)
Oqilgan:393
Fikrlar:0
Жумми дойи қишлоқ мактабида директор эди. Бир куни ёнига бир дурадгор уста кириб келди
— Директор бува, ёнингизга нозик бир иш билан келдим. Бу йил ўғлимиз институтни тамомлади. Унга мактабингиздан иш топиб берсангиз. Сизни ҳам қуруқ қўймайман. Янги иморат қурибди, деб эшитаман, шунга бир қулинг ўргилсин эшик, мана, биздан.
Жумми дойи устанинг гапини обдон тинглагач, нима дейишга ҳам ҳайрон бўлди. Иморат кўтаргани тўғри. Яхши бир эшик бўлса ҳам ёмон бўлмасди. Устани қўлдан чиқаргиси келмай: «Майли, бир-икки соат дарс берай, ишлаб юраверсин қани», деб ўйлади. Аммо устага:
— Уста, ҳали бир ўйлашиб кўрайлик қани. Ҳозирча бўш ўрин ҳам йўқ- да. Сиз бир ойлардан кейин бир айланинг, маълумини айтаман, — деб у билан хўшлашди.
Орадан икки-уч кун ўтгач, Жумми дойининг олдига бир бойваччароқ одам кириб келиб:
— Ака, ўзимнинг акамсиз, бизнинг ўғилтойга мактабингиздан иш топиб берсангиз. Яқинда институтни тамом қилди. Ўзиям чаққон бола-да. Шу болага атаб катта бир ҳўкиз боқиб қўйибман, нима дедингиз?
— Ҳўкиз? — Жумми дойи сергак тортди.
— Ҳа, худди ўзи, ака, атаганимиз шу, иш битса бўлди…
— Бўлди, ака, гап йўқ, яхши болага ўхшайди, эртадан келсин!
Бир ойлардан кейин дурадгор уста яна Жумми дойининг олдига келди
— Мен бояги масалада келгандим, ака, — деса, Жумми дойи:
— Уста, энди айбга буюрмайсиз, бўш ўрин топа олмадим, келгуси йили бир айланарсиз
— Ахир эшик… зўр бир эшик бор эди-ку…
— Эшикми… ундан ҳўкиз зўр чиқди, ҳўкиз эшикни шохи билан бир уриб мажақлаб, «улоқ»ни олиб кетди…::
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 2 | 2 | 36
A'zo bo'lish