Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { oiLa Va uNDaGi BaXT }

QIZLARIMIZGA MASLAXATLAR FAQAT QIZLAGA:B:

Qo'shdi:!!!_NeeeZabivaY_!!! (27.04.2017 / 12:22)
Reyting:rating 1304 article (0)
Oqilgan:629
Fikrlar:Fikr bildiraolmaysiz
Болалигимизда нима сабабдан келин бўлишни орзу қилардик? Ҳа-я, бежирим кийимлар, ялтир-юлтур дўппилар, кунига камида 5 марта алмаштириладиган кўйлаклар ҳаваси сабаб, шекилли. Аммо ўшанда уларга етишиш учун бўлажак қайнона билан бозор-ўчар қилиш тушимизга ҳам кирмаган бўлса керак? Нима? Ҳаяжонланиб кетаяпман, яқинда биз ҳам бозорга тушамиз дейсизми? Ундай бўса, бу галги маслаҳатларимиз сиз учун,

Келишилган бозор тарқамас

Биринчи галда «оилавий машварат»да бозорга ҳамроҳ қилиб кимни танлаш келишиб олинади. Баъзилар қариндошлари орасидаги энг шаддод аёлни ҳамроҳликка сайлашади. Оила аъзоларингизни тушунса бўлади, бундай яширин «миналар майдони»да сизни ҳимоя қила оладиган инсонни танлашни исташади-да. Аммо кўп ҳолларда «шаддод» сўзини «фаросатли» сўзи билан қарама-қарши маънодош бўлиб чиқади. Тўйдан кейин эса «Келинпошша, ўша заҳар аммажонингиз яхши юрибдиларми?» каби пичингларни эшитиш сизга қолади. Бунинг олдини олиш учун режани пишиқ тузинг. Маслаҳатимиз, оила қурганига ҳали кўп бўлмаган, тили чаққон бўлмаса-да, дид ва фаросатда ҳаммадан устун қариндошингизни танланг. Одатда бу талабларга келинойилар жавоб беришади. Ҳар ҳолда ёш, замон, мода деган сўзларни билади, устига-устак, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, «Шунақа кўйлак олганимда, акангиз тор деб кийдирмаган» каби турмушда асқотувчи маслаҳатларини аямайди. Ёдингизда бўлсин, ҳамроҳ танлаш, янга танлашдан кам аҳамиятга эга эмас. Бефарқ бўлманг!

Бозорда…

Бозорнинг барча дўконларини бирма-бир айланиб чиқишга тайёргарлигингизни кўраверинг, ҳалиги паст пошна, қулай кўйлак дегандек… Ахир улар ойижонингиз эмас, «Қизим, мана бу кўйлак сенинг услубингда экан», деб даров нархини келишаверадиган. Аввал ўзлари танлашади, нарх-наво суруштирилади, ҳар жиҳатдан тўјри келса, ана ундан кейин сизга юзланишади. Агар кийим сизга ёқмаса, нима қиламан дейсизми? Жилмаясиз, табассум қиласиз, умуман бу жараёнда фикрни мимика орқали изҳор этиш яхши самара беради. Агар қайнонангиз хуш феългина бўлса, сиздан, албатта, фикр сўрайди. Ахир олинаётган кийим-буюмлар у кишининг ҳам юзи-да. Бунинг устига, бўлажак келинимга САРПО қиламан деган ниятлари бор. Бу жараёнда энг муҳими нима биласизми? Ҳатто, энг арзон, энг кўримсиз кийимни тавсия қилишса ҳам, асабийлашмаслик. Шунчаки хушмуомалалик билан бу уст-бош нима сабабдан сизга тўјри келмаслигини асосли далиллар билан тушунтириб беринг. Албатта, тушунишади.

Эркалигингиз уйга ташлаб чиқинг

Бўлажак оилангизда «бирозгина» калта кўйлагингизни кийиш учун уйнинг каттасидан рухсат олиб берадиган онажонингиз йўқ. Шундай экан, тор, калта, очиқ кўйлаклар сотиладиган дўконларни умуман айланиб ўтинг. Кийим танлашда тушаётган хонадонингиздаги муҳитни инобатга олинг. Ахир 80-90 ёшли бобоси бор куёв бола сизга енгсиз кўйлак кийдирармиди? Яна бир муҳим жиҳат, қиммат нарсаларни танлашда эҳтиёт бўлинг. «Олсам ҳам оламан, олмасам ҳам оламан», деб оёјингизни тираб олманг-да. Агар меҳрингиз қимматбаҳо кўйлакка тушган бўлса, шартнома таклиф қилинг. Яъни сотиб олиниши шарт бўлган 2 та кўйлакнинг ўрнига мана шунисини олиб беришлари мумкинлигини тушунтиринг. Бироқ «Улар нима дейишса, ўша бўлади, кейинчалик ўзимга ёққанини сотиб олавераман», деб калта ўйламанг. Биринчидан, пулни беҳудага сарфлаган бўласиз (ахир тўй арафасида ҳар бир тийин қадрли-да), иккинчидан, қайнонангиз танлаб берган кўйлакни киймасангиз, «Менинг сарпомни менсимайди» деган гап-сўзга қоласиз.

Эҳтиёт бўлинг, сизни синашяпти!

Тўй бозор-ўчари ҳам худди ишга киришдан аввал ўталадиган синов муддатига ўхшаган гап. Шу сабабдан синчиковликни йўқотманг. «Шпаргалка» сифатида шуни айтишимиз мумкинки, баъзи қайноналар бўлажак келинига қиммат, лекин очиқ-сочиқ кийимларни кўрсатиб синашади, бошқалари эса арозонини. Нима бўлганда ҳам, у кишининг сизга нисбатан муносабати мана шу танловингиздан кейин ўзгариши мумкин. Шунинг учун ақлу фаросатингизга асосланиб, танловни амалга оширинг.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 1 | 1 | 30
A'zo bo'lish