Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { RiVoYaTLar SeTuZ.Ru Ma'MuRiYaTi }

Tasirli Faqat...

Qo'shdi:!*!*_OnLInE_LovE_*!* (09.04.2017 / 15:45)
Reyting:rating 1298 article (0)
Oqilgan:671
Fikrlar:Fikr bildiraolmaysiz
Бу ҳодисани "Ал-Усра – Оила" журнали нашр этган.
Фароғатли ҳаёт кечирган аёллардан бири ҳикоя қилади:
Турмуш ўртоғим билан яхши ҳаёт кечирамиз. Бир ўғил, бир қизимиз бор. Ўғлимиз ўн икки ёшда, қизимиз ўнга кирди.
Онам ажойиб аёллар. Фарзандларини, набираларини ҳеч кимдан кам бўлишини, нимадир етишмай ўксиб қолишини истамайдилар. Ўзлари "Аёллар бозори"да кичик дўконда ишлайдилар. Эрталаб уйдан чиқиб кетиб, пешинда қайтадилар.
Асрдан сўнг яна ишга отланиб, хуфтондан кейин кириб келадилар. Тушда келиб на келиндан ва на ўғилдан тушлик талаб қиладилар. Кечаси ҳам худди шундай. Акам билан кеннойимга ҳеч оғирликлари тушмайди. Уларга нисбатан сўзлари доим:
"мана буни ол, мана буни кий, бу пулга хотинингга янги чиққан материалдан олиб бер, бу пулга болаларингга бирор нарса харид қил"дан нарига ўтмайди. Бизга нисбатан муомалари ҳам худди шундай.
Бир куни таксида ишдан қайтаётганларида машина ҳалокатга учрайди. Онам ўтирган такси ўта тез келаётган машина билан тўқнашади. Натижада онам мияси чайқалиб лат ейди, бир томони умуман ишламай қолади.
Бир томонлама фалажга учраган онам ёрдамчига муҳтож эди. Ейиш, ичиш, кийим алмаштириш ва ҳатто таҳоратхонага ҳам кимнингдир кўмагида кирарди. Келинойим бошида қараган бўлди. Уч-тўрт кунда зерикди.
– Синглингизни ҳам ойингиз туққанлар. У киши ҳам қиз бўлиб оналарига қарасин-да. Пакет-пакет нарсаларни ойиз эрка қизларига таширдилар-ку, – дебди.
Хотинининг феълини билган акам ўша куниёқ ойимни бизникига олиб келди. Суюниб кетдим. Ёш болага қарагандек онамга қарай бошладим. Эрталабдан кечгача онам ёнидан жилмайман. Эримга аввалгидек эътибор бермай қўйганимни кейин ҳис этдим. Онам билан бўлиб эримнинг ҳаққини тўлиқ адо этолмадим. Эрим бошида ҳеч нима демади. Сабр қилди.
Кейин чидолмади.
– Қачонгача бунақа яшаймиз?!
– Соғайиб, оёққа турсалар акам олиб кетади. Унгача дадаси, бир оз сабр қилайлик...
Эрим бошқа гап айтмади.
Кунлар ўтди. Эримнинг сабр косаси тўлди шекилли, бир кун менга:
– Ё онангни де, ё мени де, – деб қолди.
– Дадаси, – деб сўз бошлаган эдим гапим оғзимда қолди.
– Гапни чўзма! Ё онам де, ё эрим.
Менинг ҳам ўжарлигим тутди.
– Албатта онамни дейманда. Ногирон онамни шу аҳволда қаёққа олиб бораман, кимга ташлайман?!
Иккита боласи бор қалтис қарор қабул қилмаса керак деб ўйлаган эдим. Йўқ, у жиддий ранжиган экан. Сўзимни тугатмай туриб талоғимни берди.
Ўша куни уйдан чиқиб кетдик.
Бор тилла тақинчоғимни, қимматбаҳо буюмларни сотиб, ижарага кичик уй олдим. Мўъжазгина уйда мен, онам, икки фарзандим яшай бошладик. "Ётиб еганга тоғ чидамас" экан.
Қўлдаги пулнинг ярмини ижара еди, қолган ярмини ўзимиз еб тугатдик. Бир пастда ижара тўлайдиган вақт ҳам етиб келди.
Кейинроқ тўлашга ваъда бериб, яна бир оз яшадик. Ижарачи айтилган кун етиб келиб пул талаб қилди. "Ҳозир ёнимизда пул йўқ, кейинроқ тўласак майлими?" дедим. Бу гал кўнмади.
Сабр косаси тўлган киши бизни уйдан ҳайдаб солди.
Қаёққа боришга бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб акамникига бордим. Эшикни келинойим очди.
– Акангиз уйда йўқ.
– Қачон келадилар?
– Билмайман. Келса ҳам ҳеч ким билан учрашмайди. Ҳозир иши бошидан ошиб-тошиб ётибди.
Акам талоқ бўлганимни билади. Ижарага яшашимиз, менинг ҳеч қаерда ишламаслигим унга маълум Лекин бирон маротаба келиб ҳол сўрамади. Шунинг учун ҳолатни тушуниб изимга қайтдим.
Кўчадан бошқа борадиган жойимиз қолмади. Бир катта дарахтни топиб, унинг остига ўрнашдик. Егулигимиз икки-уч кунда тугади.
(Аёл кўзида ёш қалқийди).
Кўчада ўтиришимизни кўриб одамлар бизни тиламчи деб ўйлади. Кимдир пул, кимдир нон ташлаб ўтди. Кимдир ачиниб қараса, кимдир нафрат билан қараб кетди.
(Томчилаб оқаётган ёш селга айланди).
Бир куни нурли бир киши шу йўлдан машинасида ўтиб қолди. Машинани тўхтатиб, бизга яхшигина маблағ берди. Бу маблағни олган одам кўчада қайта тиланчилик қилмаслиги керак.
Эртаси куни айни шу киши яна ёнимиздан ўтди.
– Нега кўчада ўтирибсизлар? Уйларингга бормайсизми?
– Уйимиз йўқ.
– Уйимиз йўқ?
– Ҳа, яқиндан бери шу дарахтнинг тагида яшаймиз.
– Қариндош-уруғлар йўқми?
Davomi bor...
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 6 | 5 | 48
A'zo bo'lish