Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { QiZiQarLi FaKTLar }

Аёллар ва яна Аёллар..

Qo'shdi:!!!*!_RoMa_DaYd_!*!! (18.03.2017 / 08:34)
Reyting:rating 1243 article (0)
Oqilgan:554
Fikrlar:Fikr bildiraolmaysiz
Буни сиз хам синаб куринг ва натижаси канчалик хакикатга якинлигини езинг.

Бугун, яна ўзим
севган мавзуга
қайтишга қарор
қилдим.
Навбатдаги
рукнимда
аёлларнинг қайси ойда
туғилганига қараб характерини
била оласиз...

Январ:
Ушбу ойда туғилган
аёллар кучли матонатга эгалар.
Бундай аёллар жуда сабрли
саналиб, эркакларга хос кучли
характерлидирлар. Улар
камдан-кам нолиб, ички
ҳиссиётлари билан камдан-кам
бўлишишади. Шунинг учун
бўлса керак, ўз муаммоларини
ўзлари ҳал қилгилари келади.
Январда туғилган аёллар
кўпинча ошхонада ишлашни
ёқтиришсада, супир-сидирни
унча хуш кўришмайди...

Феврал:
Бу ойда туғилган
аёллар қатъий ҳисобланилиб,
характерлари жуда оғир
аёллардирлар. Улар жуда
инжиқлар. Тез-тез жаҳллари
чиқиб турсада, ўзларини қўлга
ола биладилар. Улар
қийинчиликлардан
қўрқишмайди ва тезда
қарорлар қабул қилишади,
шунинг учун бўлса керак
одатда хато қарорлар қабул
қилишади. Буроз аразчи аёллар
саналиб, қасоскордирлар.
Одамларни ўз измига сола
оладилар, ишда ҳам фаол
аёллардан. Болалрни жуда
севишади...

Март:
Ўта ҳиссиётга тўла аёллар.
Улар жуда эзилувчан ва
мулойим инсонлар. Уларни
бўйсундириш жуда қийин.
Бундай аёллар кучсиз
бўлганлиги учун ўзларига доим
кучли эркакларни жалб қила
олишади. Март ойида туғилган
аёлларга бироз қийин, чунки
уларнинг уятчанлиги уларга
доим панд беради...

Апрел:
Ушбу ойда туғилган
аёллар серғайрат ва
ҳаракатчандирлар. Улар ўз
йўлларида аниқ мақсадларни
қўйишади. Улар ақл билан иш
кўрадилар, шунинг учун бўлса
керак эркаклар улардан
ҳайиқишади. Апрел ойида
туғилган аёллар аниқ
мақсадлар сари келажакка
интилсаларда бу инлилиш тез
натижа бермайди...

Май:
Кучли ва талабчан аёллар.
Бир қарорга тез кела
олишмасада ўз мақсадларига
эриша оладиганлар хилидан.
Бировнинг гуноҳларини тез
кечиришмайди. Шунинг учун
ҳам эрлари билан
ажрашишлари мумкун, уммо
кейин жуда афсусланишади.
Улар директорлик курсисига
интилувчан аёллардирлар.
Уларга турмуш қуришдан кўра
бирон-бир компанияни
бошқариш анча осон...

Июн:
Улар учун энг биринчи
эҳтиёткорлик туради. Бу аёллар
жуда меҳрибонлар, қасоскор
саналсаларда қасос олиш
қўлларидан келмайди.
Урушишни хуш кўришмайди ва
жанжаллардан қочиб
юришади. Одатда кайфиятига
қараб иш кўришади...

Июл:
Уятчан ва оддийликка
интилувчан аёллар. Улар
одатда қийналувчан ва ўзини
терговчи аёллар. Бутун хаётини
характерига қараб яшашади.
Ич-ичдан қийналувчилар.
Романтик инсонлар. Ҳаётидаги
асосий нарса бу – оила...!

Август:
Ўтакетган мағрур ва
мустақил аёллардирлар. Яна
улар меҳрибон ва ёрдамни хуш
кўрувчи аёллар. Табиатан
лидер аёллар ва бошқаришни
хуш кўрувчилар туридан.
Диққат марказида бўлишни
ёқтиришади, аммо мустақил
аёллар. Оилавий
муносабатларни ҳурмат
қилишади, эркакларни ўзига
тез жалб эта олишади.
ишонувчан бўлганликлари учун
тез-тез алданишади...

Сентябр:
Тез жаҳли
чиқувчилардан. Жуда рашкчи
аёллар. Қўллари жуд ширин.
Оилам дейдиганлардан ва
содиқ рафиқа ёки дўст бўла
оладилар. Менимча, дунёдаги
энг зўр оналар айнан шу ойда
туғилишади. Ўзини болаларига
бағишлай оладилар...

Октябр:
Жуда оддий аммо шу
билан бирга диққат марказда
бўлишни ёқтиришади.
Хотиралари яхши ва яхшилаб
ўйлаб кейин қарор қабул
қилувчилардан. Уй ишларига
улардан ўтадигани йўқ. Аммо
ялқовчиликда ҳам олдинги
ўринлардалар...

Ноябр:
Жуда меҳнаткаш ва
ўзини бутунлай ишга
бағишлайдиган аёллар. Ўзини
севувчи ва худбин
бўлишларига қарамай оиласи
учун жон берувчилардан.
Эҳтиёткор ва тежамкорлар.
Қаттиқ сева олишади, аммо
рашк қилишда ҳам уларга тенг
келадигани йўқ. Ўз мақсадлари
сари енгилмас ва нима ишга
қўл урса олиб кета
биладиганлардан...

Декабр:
Портловчи харкатерга
эга ҳиссиётга бой инсонлар.
Улар билан гапирганда асло
зерикмайсиз. Меҳнаткаш аммо
ялқовликни деб ишларини ўз
вақтларида қилмасликлари
табиий. Оилавий ҳаётда
қийналишади.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 4 | 1 | 31
A'zo bo'lish