Assalomu alaykum, Mehmon!
Kirish A‘zo bo‘lish
Kutubxona | { oiLa Va uNDaGi BaXT }

Ona haqida....

Qo'shdi:((_*NEZNAKOMKA*_)) (20.12.2016 / 09:12)
Reyting:rating 1053 article (0)
Oqilgan:494
Fikrlar:Fikr bildiraolmaysiz
1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.

Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…» Байрамлари билан кутлаб куйинг.
Yuklash txt | fb2
Onlayn: 4 | 1 | 33
A'zo bo'lish